«Ўзтемирйўлйўловчи»: айрим йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинди, чипталар қайтарилади
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси 2023 йилнинг 13, 14 ва 15 сентябр кунлари бир қатор йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилиниши ҳақида хабар қилди. Компания ахборот хизматига кўра, бу техник сабаблар билан боғлиқ.
Бекор қилинган қатновлар, жумладан:
13 сентябр куни
- 4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши
14 сентябр куни
- 3-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши
- 4-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши
- 80-сонли «Тошкент — Термиз» йўналиши
- 79-сонли «Термиз — Тошкент» йўналиши
- 682-сонли «Қумқўрғон — Сариосиё» йўналиши
- 681-сонли «Сариосиё — Қумқўрғон» йўналиши
- 16/15-сонли «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналиши
15 сентябр куни
- 3-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши
14 сентябр куни 760-сонли «Тошкент — Қарши» йўналишида поезд Тошкент бекатидан Самарқанд бекатигача ҳаракатланади:
- Тошкент 8:00 — Самарқанд 10:08
Шунингдек, 759-сонли «Қарши — Тошкент» йўналишида поезд Самарқанд бекатидан Тошкент бекатигача ҳаракатланади:
- Самарқанд 17:58 — Тошкент 20:08
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ ушбу кунларга сотилган чипталар суммаси тўлиқ қийматда қайтарилишини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter