Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қизлари билан террорчилик ташкилотига аъзо бўлган тошкентлик аёл қидирувга берилди

Қизлари билан террорчилик ташкилотига аъзо бўлган тошкентлик аёл қидирувга берилди

Тошкент шаҳрида қизлари билан бирга Суриядаги террорчилик ташкилоти сафига қўшилган аёл қидирувга берилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2015 йилда 42 ёшли М.Л. Москва шаҳрида яшовчи Д. билан «Одноклассники» ижтимоий тармоғида танишиб қолган. Эркак уни Россияга боришга ундаган. М.Л. «Жиҳодчилар» террорчилик ташкилоти аъзоси Д. нинг даъвати билан аввал Озарбайжонга, ундан эса Туркия орқали Сурияга борган. Аёл ва унинг 1998 ва 2000 йилларда туғилган икки қизи Сурияда «Ҳайят таҳрир аш-шам» жангарилари сафига бориб қўшилган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда қатнашиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Сурияда террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг