Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи магистраль газ қувурида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи магистраль газ қувурида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидан ўтувчи Бухоро – Урал магистраль газ қувурида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2023 йил 4 июнь куни соат 19:15 да Бухоро – Урал магистраль газ қувурининг 464 километридан уланган, 1982 йилда фойдаланишга топширилган «Нукус-2» ГТСга борувчи 530 мм диаметрли тармоқ газ қувурининг 2,3 километрида газ сизиб чиқиши туфайли ёнғин юз берди. Соат 19:30 да кранлар тўлиқ ёпилиб, ёнғин бартараф қилинган.

Ушбу ҳолат бўйича воқеа жойига соат 19:45 да «Урганчтрансгаз» унитар корхонаси тасарруфидаги Қўнғирот магистраль газ қувурлари бошқармасига қарашли Хўжайли саноат майдончасининг 15 нафар ходими ва 5 та махсус техникадан иборат авария-тиклаш гуруҳи етиб борган.

Авария-тиклаш ишлари давомида «Нукус-2» ГТСдан табиий газ билан таъминланувчи истеъмолчиларга «Шўркўл» ГТСи билан уланган ҳалқали газ тармоғи орқали табиий газ етказиб берилиб, фақат «Ҳудудгазтаъминот» АЖга қарашли АГТКШларга табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Газ сизиб чиқиш натижасида содир бўлган ёнғин оқибатида Д-530 мм бўлган юқори босимли газ қувурининг яроқсиз ҳолга келган 10 метр узунликдаги қисми тўлиқ алмаштирилган.

Энергетика вазирлигининг таъкидлашича, авария-тиклаш ишлари бугун соат 10:30 да якунланган. Соат 11:00 дан эътиборан барча истеъмолчиларга табиий газ тўлиқ етказиб берила бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг