Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қўйлиқдаги газ қувурини машина уриб юборгани сабаб авария юзага келди – «Ҳудудгаз Пойтахт»

Қўйлиқдаги газ қувурини машина уриб юборгани сабаб авария юзага келди – «Ҳудудгаз Пойтахт»

Тошкент шаҳар Миробод тумани, Қўйлиқ массивида жойлашган газ қувурини машина уриб юбориши натижасида авария юзага келган. Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали маълум қилмоқда.

Натижада туманнинг 8 та кўп қаватли уйларидаги 220 та хонадонларда 2022 йил 10 октябр куни соат 11:50 да газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Ҳозирда аварияни бартараф қилиш ишлари олиб борилмоқда.

«Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

«Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун табиий газ истеъмолчилардан узр сўрайди», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг