Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш қандай тартибда бўлиши айтилди

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш қандай тартибда бўлиши айтилди

Марказий сайлов комиссияси референдум куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга эканлигини эслатмоқда.

Бунда овоз берувчи муддатидан олдин овоз бериши учун референдум кунида бўла олмаслиги сабабларини кўрсатган ҳолда тегишли комиссия участкасига мурожаат қилади. Шундан сўнг овоз берувчи тегишли сайлов комиссиясининг камида иккита аъзоси гувоҳлигида овоз бериш бюллетенини олади.

Бюллетен махсус жиҳозланган овоз бериш кабинасида ёки хонасида овоз берувчи томонидан тўлдирилади. Сўнг тўлдирилган бюллетен ёпиқ хатжилдда қолдирилади. Хатжилднинг елимланадиган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзоси имзо қўяди ва муҳр билан тасдиқлайди.

Хатжилд участка комиссиясининг сейфида сақланади.

Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрель кунлари амалга оширилади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг