Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиялик депутат: «Сибир – ўзбекларнинг тарихий ерлари»

Россиялик депутат: «Сибир – ўзбекларнинг тарихий ерлари»

ХМАО (Ханти-Мансий автоном округи) думаси депутати Халид Тагизоде Сибирнинг бир қисми – Тюмен вилояти ва Югра ҳудудларини ўзбекларнинг тарихий ерлари деб атади.

Унинг айтишича, мазкур ҳудудлар бир вақтлар Сибир хонлиги таркибида бўлган ва сўнгги ҳукмдори Хон Қучқум Шайбонийлар сулоласидан чиққан. Депутат бу сулолани Бухоро хонлигига мансуб ўзбеклар сулоласи сифатида таърифлаб, шундай деди:

«Балки бу мигрантлар ўз тарихий ватанига қайтаётгандир».

Ушбу баёнот Югра ҳукумати мажлисида янграган ва тезда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди. Кўплаб юграликлар бу фикрни танқид қилиб, тарихий маълумотларни таҳрирлашга уриниш сифатида баҳолашмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг