Самарқандга кетаётган Cobalt юкхонасидан 900 кг истеъмолга яроқсиз гўшт топилди
«Қарши – Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келган «Cobalt» русумли автомобилнинг салон ва юкхонасидан номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатга эга бўлмаган 900 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 15 март куни соат 21.10 ларда «Қарши – Самарқанд» йўналишида ҳаракатланиб келган «Кобальт» русумли автомобиль Қашқадарё вилояти Китоб туманида жойлашган «Мингчинор» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди. Автомашина ҳайдовчиси билан олиб борилган суҳбат давомида салон ва юкхона кўздан кечирилганда келиб чиқиши номаълум ҳайвонга тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатларсиз 900 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланди.
Аниқланган гўшт вилоят «Озиқ - овқат маҳсулотлари хавфсизлиги» лабораторияси ходимлари томонидан текширувдан ўтказилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди.
Лаборатория хулосасига кўра сифатсиз гўшт маҳсулоти тегишли тартибда йўқ қилинди.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома тузилиб, тегишли жазо қўлланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter