Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Самарқандшаҳаргаз» операторлари жиноят устида қўлга тушди

«Самарқандшаҳаргаз» операторлари жиноят устида қўлга тушди

Самарқанд вилояти ҳуқуқ тартибот органлари ҳамкорлигида «Самарқандшаҳаргаз» газ таъминоти бўлимида ўтказилган тадбирда таъмагирлик ҳолатлари аниқланди.

Хабарда айтилишича, мазкур идорада бўлим оператори бўлиб ишлаб келган, 1985 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, айни пайтда Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Б.О. маҳаллий фуқаро А.А.нинг табиий газ истеъмолидан мавжуд 5 миллион сўмлик қарздорлигини сўндириш эвазига 2,5 миллион сўм беришини талаб қилиб, ушбу маблағни олаётган вақтида қўлга олинди.

Ўз навбатида Б.О. аслида, ушбу фуқародан олган пул маблағини воқеа жойига ўзи билан бирга келган «Самарқандшаҳаргаз» бўлими аҳоли истеъмолчилари билан ишлаш оператори А.Ў.га бериши лозимлиги бўйича кўрсатма берган ва мазкур ҳолат тезкор тадбир давомида процессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда фуқаролар Б.О. ҳамда А.Ў. ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг