Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Савдо-саноат палатаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг Халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Расулов Дилшод Озодович тайинланди.

Д.Расулов 1972 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1994 йилда Тошкент молия институтини, 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, палата раисининг бизнес муҳитини таҳлил қилиш ва ишбилармонлик индексларини баҳолаш, тадбиркорларга бозор инфратузилмаси масалаларида кўмаклашиш йўналиши бўйича ўринбосари лавозимига ҳам тайинлов амалга оширилди.

Унга кўра, эндиликда ушбу лавозимда Курбанов Даврон Кадамбаевич фаолият олиб боради.

Д. Курбанов 1975 йилда Хоразм вилоятида туғилган, 1995 йилда Самарқанд кооператив институтини, 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида турли лавозимларида ишлаган.

2022-2023 йилларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш департаменти директори,  тайинловга қадар эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг