Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сенат ҳам 30 апрел куни референдум ўтказиш ҳақидаги қарорни маъқуллади

Сенат ҳам 30 апрел куни референдум ўтказиш ҳақидаги қарорни маъқуллади

Бугун, 14 март кунии Олий Мажлис Сенатининг ўттиз саккизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар  «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги масалани муҳокама қилдилар.

Мазкур масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023 йил 9-10 март кунларидаги йиғилишида муқокама қилинган ва якунда бу тўғридаги қарор депутатлар томонидан қабул қилинган эди. Ўз навбатида мазкур ҳужжат лойиҳаси Конституциявий суд муҳокамасида ҳам кўрилиб, жорий йил 13 мартда уни Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ деб топиш ҳақида қарор қабул қилинган эди. 

Сенат йиғилишида, амалдаги Конституциясининг 78-моддасига асосан, яъни Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш тўғрисида ва уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида қарор қабул қилиш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари эканлигидан келиб чиқиб, Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича референдумни маъқуллади.

Қонун 3 кун ичида эълон қилинади.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг