Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади

Шароф Рашидов ва Оҳангарон туманларида чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади

Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.

Бу борада жорий йил 20 май куни Президентнинг ПҚ-181-сонли қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади.

Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация қилиб берилади.

Хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «сорсинг» компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.

Саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг