Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифи доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган

Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йоркка ташрифи доирасида қатор учрашувлар режалаштирилган

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябр куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Президент Матбуот котиби Шерзод Асадовнинг билдиришича, Шавкат Мирзиёев, жумладан, Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, «Air Products» компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасемилар билан учрашади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 сентябр куни Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташриф билан Нью-Йорк шаҳрига етиб боргани хабар қилинган эди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг