Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сигареталар учун 2025 йилдан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди

Сигареталар учун 2025 йилдан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди

Жорий йил 18 май куни Ҳукуматнинг «Тамаки маҳсулотлари учун техник регламентни тасдиқлаш тўғрисида»ги 290-сон қарори билан сигареталар учун 2025 йилдан кучга кирадиган техник регламент тасдиқланди.

Техник регламент:

  • экспорт қилишга ёки республика ҳудуди орқали транзит учун мўлжалланган;
  • юридик шахслар томонидан кўргазмали намуналар, синовлар учун намуналар сифатида сотиш мақсадисиз олиб кирилган;
  • жисмоний шахслар, жумладан, чет эл фуқаролари томонидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш ва кейинчалик сотиш мақсадисиз олиб кирилган тамаки маҳсулотлари ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан қўлланилмайди.

Шунингдек:

  • хом ашё ва ингредиентлар;
  • ташиш ва сақлаш;
  • ишлаб чиқариш;
  • қадоқлаш;
  • тиббий огоҳлантиришларга талабларни белгилайди.

Ҳужжат тамаки маҳсулотлари учун кимёвий ва микробиологик моддалар миқдорининг йўл қўйиладиган энг юқори даражаларини белгилайди.

Бундан ташқари, тамаки маҳсулотларининг ўрамида жойлаштириладиган тиббий огоҳлантиришлар намуналари тасдиқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг