Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда аукционда ер олиб бериш учун пора олган мансабдор ушланди

Сирдарёда аукционда ер олиб бериш учун пора олган мансабдор ушланди

Сирдарё вилояти Ховос туманида қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси 10 гектар захирадаги ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 17 млн сўм пора олаётганда қўлга тушди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси Б.Ж. фуқаро О.К.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида чорвачилик билан шуғулланиш учун 10 гектар захирадаги ер майдонини аукцион орқали олиб бериш эвазига 17 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг