Сохта «грин карта»ни юздан ортиқ фуқарога пуллаганлар ушланди
Жиззах вилояти Арнасой туманида 3 нафар фуқаро юз нафардан ортиқ кишига сохта «Green card» ҳужжатларини сотган.
Вилоят прокуратураси берган маълумотга кўра, фуқаролар – Д.Р, А.Ғ ва Р.Н лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда 103 нафар жабрланувчини ўзлари тайёрлаган сохта ҳужжатлар асосида АҚШга бориши учун «Green card» лотереясидан ютуқ чиққанлигига ишонтириб, алдаш йўли билан уларнинг жами 2 млрд 597 млн сўм пул маблағларини қўлга киритган.
Жиноят ишлари бўйича Арнасой тумани судининг тегишли ҳукмига кўра, Д.Р. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Маҳкум Д.Р.нинг жазони ўташига монелик қиладиган оғир касалликка чалингани сабабли, унга нисбатан ҳукм билан тайинланган жазонинг ижроси 4 ойга кечиктирилган. Жиззах вилояти суди апелляция инстанциясининг тегишли ажримига кўра, суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Суд қарорларининг қонунийлиги ўрганилганда, протест келтириш учун асослар топилмаган.
Бундан ташқари, А.Ғ. ва Р.Н. лар терговдан яширинганлиги сабабли, уларга нисбатан суднинг ажримига кўра, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирув эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter