Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суд «Каптива»сини одамлар устига ҳайдаган ҳайдовчига ҳукм ўқиди

Суд «Каптива»сини одамлар устига ҳайдаган ҳайдовчига ҳукм ўқиди

Жорий йилнинг май ойида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида ўтказилган футбол мусобоқаси пайтида келиб чиққан жанжал сабаб «Каптива» русумли автомашинасини одамлар устига ҳайдаган  шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди.

Маълум қилинишича, мазкур шахс муқаддам ҳам судланган бўлиб, жазони ўташ даврида ўзига тегишли хулосаларни чиқармаган.

«Иккинчи айланган вақтимда машинамнинг бурчаги бир болага тегиб кетди. Кейин шунча воқеа бўлди, таваккал дедим-да, стадион дарвозасига қараб ҳайдадим. Ўша орада машинани тошбўрон қилишди. Кейин тўғри чиқиб, уйимга кетдим.

Ҳаммадан узр сўрайман, тавба қилдим. Энди умуман одам йиғилган жойга, тўйга ҳам бормайман, ваъда бераман. Охирги имконият беришингизни сўрайман», – дейди у. 

Судда жабрланувчилар ундан шикояти йўқлигини билдирган бўлса-да, мажлисида ушбу шахснинг қилмишлари фуқаролар ҳаётини хавфга қўйгани, маст қилувчи ичимлик таъсирида бўлгани ҳамда икки нафар фуқарони машинаси билан туртиб юборгани ҳамда унинг жабрланувчиларга қарамай воқеа жойидан қочиб кетгани оғирлаштирувчи ҳолат деб баҳоланган.

Суд ҳукми билан эркакка 4 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони қаттиқ тартибли калонияда ўташ белгиланган.

Шунингдек, «Каптива» машинаси жиноят қуроли деб топилган ва давлат фойдасига мусодара қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг