Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Судлар ва ОАВ ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

«Судлар ва ОАВ ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Тошкент шаҳар суди ташаббуси ва Судьялар олий кенгаши  ҳамкорлигида «Суд тизимидаги ислоҳотлар. Судлар ва оммавий  ахборот воситалари  ҳамкорлиги: муаммо ва ечимлар» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда пойтахт судлари мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари,  ҳуқуқшунос-блогерлар  иштирок этди.

Давра суҳбатида мамлакатимизнинг барча жабҳалари қатори суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларда очиқлик ва шаффофлик тамойили устувор йўналишга айланди. Чунки, мазкур тамойиллар судларга бўлган ишончни таъминловчи  асосий омиллардан биридир. Аҳолининг одил судловдан хабардорлик даражасини ошириш,  бу жараёнда  ОАВ билан ҳамкорлик, судлар фаолиятига оид холис ва тезкор ахборот тақдим этишда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳам  муҳим ҳисобланади.

Судлар фаолиятининг самарадорлиги жамиятнинг унга бўлган ишончига ва суд қарорларининг ҳуқуқий асосларини тўғри тушунишига боғлиқ. Бу эса суд ишлари оммавий ахборот воситалари профессионал даражада ёритилишида суд идоралари ва журналистлар ўртасидаги конструктив ҳамкорлик  зарурият  даражасида эканини ҳам англатади.

Шунингдек, давра суҳбатида ижтимоий адолатни барқарорлиги жамиятда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг билан чамбарчас боғлиқ экани ҳам алоҳида таъкидланди. Жамиятни ҳуқуқий маданият шакллантириш  ҳуқуқий тарғибот ишлари самарадорлигига ҳам боғлиқ. Ҳуқуқий тарғибот ишларини оммавий ахборот воситаларисиз самарали амалга оширишнинг деярли иложи йўқ.

Тадбирда суд ишларини ёритишнинг хос хусусиятлари, судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш, бу жараёнда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ҳамда уларнинг ҳуқуқий ечимлари борасида фикр алмашилди. 

Бундан ташқари мутасаддилар томонидан пойтахт судлари томонидан 2023 йилда  амалга оширилган  ишлар, суд ишларини кўриб чиқиш бўйича қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг