Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда жанговар ҳаракатларда қатнашган ўзбекистонлик тутиб келтирилди

Сурияда жанговар ҳаракатларда қатнашган ўзбекистонлик тутиб келтирилди

Суриядаги террористик ташкилотлардан бири аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, 1995 йилда Фарғона вилоятида туғилган Х.М. хорижда мавсумий ишлаган даврида Интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзолари билан доимий алоқада бўлган.

Уларнинг таъсирида 2019 йилда Сурияга бориб, «Тавҳид ва жиҳод катибаси» террористик ташкилоти сафига қўшилган ҳамда жанговар ҳаракатларда қатнашган.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Х.М. хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг