Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ҳайдовчи икки нафар болани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

Сурхондарёда ҳайдовчи икки нафар болани уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетди

Жорий йилнинг 17 май куни Сурхондарё вилояти Музработ тумани Дарбанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-110 автомобил йўлининг 79-километрида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи М.Б. ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида тезликни ошириб, ўрнатилган светофорнинг тақиқловчи ишорасида ҳаракатланган.

Натижада йўлнинг ўнг томонидан чап томонига ўтмоқчи бўлган 3 нафар вояга етмаган болалардан икки нафарини уриб юборган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада кўринишича, ҳайдовчи болаларга ёрдам кўрсатмай, воқеа жойидан қочиб кетган.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида 2012 йилда туғилган Р.М. олган тан жароҳати билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб борилган. Бироқ бола кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этади.

«Қолган икки нафар вояга етмаган болаларнинг саломатлиги яхши, ҳозирда яшаш хонадонида», – дейилади вилоят ИИБ хабарида.

Ҳолат юзасидан Музработ тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган. Аммо, расмий маълумотда жиноятчининг қўлга олингани ёки йўқлиги ҳақида маълумот берилмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг