Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда мактаб директорини калтаклаган шахс қамоққа олинди

Сурхондарёда мактаб директорини калтаклаган шахс қамоққа олинди

Кеча, 31 август куни Сурхондарёда калтаклаб кетилган 28-мактаб директори Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилди, унга шикаст етказган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бугун вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан Умида Турсуновага ҳимоя ордери берилган ва унинг даволаниши ҳамда соғлигини тиклаши учун зарур шароитларни яратиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сурхондарё филиалига ётқизилган.

«Унга тан жароҳати етказган шахсга нисбатан қамоққа олиш тартибидаги эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда», – дейилади ҳокимлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Сурхондарё ҳокими билан тортишган 28-мактаб директори Умида Турсунова калтаклаб кетилган эди.

Бугун, 1 сентабрь куни вилоят ҳокими У.Турсуновани кўргани бориб, унга шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганлигини билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг