Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тарвуз ортилган юк машинаси ЙТҲга учради. Қурбон бор

Тарвуз ортилган юк машинаси ЙТҲга учради. Қурбон бор

Қамчиқ довонининг Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган қисмида Isuzu ва 3 та енгил машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

27 май куни содир бўлган ЙТҲда «Тошкент-Водий» йўналишида юкхонасида тарвуз бўлган Isuzu юк автомашинасининг тормоз қисми ишламай қолиши натижасида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва шу йўналишда турган Kia, Damas ва 2 та Cobalt автомашиналарига урилиб, овқатланиш маскани ҳудудидаги фавворага бориб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган ва уч нафар фуқаро тан жароҳати билан Поп тумани шифохонасига юборилган.

Зудлик билан воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар вакиллари етиб борган. Ҳозирда вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув бошланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг