Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Теҳрон — Пекин йўналишида учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Теҳрон — Пекин йўналишида учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди

Теҳрон — Пекин йўналишида IRM079 рейсини амалга ошираётган «Mahan Air» авиакомпаниясининг самолёти Тошкентга фавқулодда қўнди. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, самолёт 28 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:20 да Тошкент аэропортига келиб қўнган. Қўнишга юрак хуружига учраган йўловчи сабаб бўлган. Йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани сабабли экипаж муқобил аэродромга ўтишга қарор қилган.

«Аэропортга қўнгач, йўловчи тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббий муассасага ётқизилган», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг