Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг 17 нафар шериги устидан суд иши бошланди

Термизнинг собиқ ҳокими ва унинг 17 нафар шериги устидан суд иши бошланди

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И. Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 18 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Олий суд ахборот хизматига кўра, судланувчилар Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг октябрида ҳуқуқ-тартибот органлари Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев, унинг икки нафар ўринбосари ва яна 4 нафар мансабдорни 14,8 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонлаб ҳибсга олгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг