Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Техникум битирувчиларини ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби ўзгармаган

Техникум битирувчиларини ОТМларга суҳбат асосида қабул қилиш тартиби ўзгармаган

Ўтган йили техникумларни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга. Бу борадаги тартиб хали бекор бўлмаган.

“Аммо, жорий йилда ушбу тартибга бир қатор ўзгартирилиш киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган, ҳозирги кунда тасдиқланиши кутилмоқда. Бироқ ҳозирги вақтда бу тартиб амалда турибди, шу сабабли қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилмаган тақдирда техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчиларни суҳбат асосида мос бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қилинади”, – дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўлим бошлиғи Абдусамат Маманазаров.

Эсалтиб ўтамиз, Президентнинг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 январдаги 17-сон қарорига кўра, ўтган йилдан бошлаб техникумларда ўрта махсус таълим дастурларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали ОТМларда 2-босқичдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлган эди.

Техникумни муваффақиятли тамомлаганлар тоифасида бўлиш учун эса:

  • техникумдаги бутун ўқиш даврида ўқув семестрлари якунига кўра ўзлаштириш баҳолари “5” (аъло) ва “4” (яхши) бўлиши;
  • бунда ўзлаштириш баҳоларининг камида 50 фоизи (тиббиёт олий таълим муассасалари учун камида 85 фоизи) “5” (аъло) бўлиши;
  • бирорта “3” (қониқарли) баҳоси бўлмаслиги керак.

Техникум битирувчилари ОТМларнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттириши мумкин бўлган ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати ушбу ҳаволада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг