Толибон Ўзбекистон орқали ўтган сифатсиз бензинни қайтариб юборди
Ижтимоий тармоқларда Афғонистон ҳукумати сифати паст бўлгани учун 120 тонна нефт маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Божхона қўмитасининг мазкур ҳолатга ойдинлик киритишича, «воқелик бироз нотўғри талқин қилинмоқда».
Қайд этилишича, қайтариб юборилган нефт маҳсулотлари Ўзбекистонга тегишли товар эмас. Аксинча, 2 та цистернага ортилган 120 тонна бензин Афғонистонга Россиядан юборилган ва Ўзбекистон ҳудудидан транзит тарзида ҳаракатланган, холос.
«Афғонистон томони ушбу ёқилғини қайтариб юборгани сабабли цистерналар 2024 йил 6 апрель куни «Айритом» чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга кириб келган», – дейилади Божхона қўмитасининг расмий ахборотида.
Қўмита, ўз навбатида, ижтимоий фаол қатламдан ҳар икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатни инобатга олиб, бу каби ахборотларни тарқатишдан олдин синчиклаб ўрганиш лозимлигини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter