Тўрткўлдаги интернат тарбиячиси 11 ёшли болани урган. Ҳолат назоратга олинди
Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидаги интернат тарбиячиси ёш болани ураётганлиги акс этган видео тарқалди.
Маълум бўлишича, видеодаги воқеа 2023 йилнинг октябр ойида Тўрткўл туманидаги 5-сонли мактаб интернати тарбиячиси Д.М. томонидан содир этилган. Жабрланувчи қиз вояга етмаган, 2013 йилда туғилган С.М. бўлган.
Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.
«Интернат шаклидаги мактабларда таҳсил олаётган болалар тарбиячиларининг янада кўпроқ эътибори ва ғамхўрлигига муҳтож бўлсада, айнан ана шу вазифа юклатилган инсонларнинг ўзи болага бундай номақбул муносабатда бўлишини ҳеч қандай ҳолатда оқлаб бўлмайди.
Бундай фактларга нисбатан мутлақо муросасиз бўлиб, бу каби ҳаракатларга йўл қўйган шахслар қатъий равишда қонун доирасидаги жавобгарликка тортилиши шарт», – дейилади Болалар омбудсмани муносабатида.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter