Тошкент аэропортида сим-карта сотиладиган савдо нуқталари ташкил этилади
«Тошкент» аэропортида сим-карталар савдоси учун ижарага бериладиган жойлар E-auksion.uz электрон платформасига жойлаштирди. деб хабар бермоқда «Uzbekistan Airports» компанияси.
Ижара учун ажратилган майдонлар аеропорт жўнаб кетиш терминалининг иккинчи қаватидаги B5-B7 ва B1-B2 сақлаш жойларидан ажратилиши режалаштирилган.
Техник шартларга кўра, умумий 4 кв.м майдонда хорижий уяли алоқа операторларининг сим-карталарини сотиш учун иккита савдо нуқтаси жойлаштирилиши кўзда тутилган. Лотларнинг йиллик бошланғич қиймати – 15,8 млн. сўмни ташкил этади.
«Ауционда иштирок этувчи компаниялар барча техник шартларга мос келишлари лозим. Ижарачиларга қўйиладиган талаблар ва бошланғич нархлар E-auksion.uz сайтида барча учун очиқ жойлаштирилган. Ким ошди савдоси қоидаларига кўра, бошланғич йиллик қиймат савдо пайтида камида 10 фоизга ошиши мумкин», дейилади хабарда
Эслатиб ўтамиз, шу йил август ойида «Uzbekistan Airports» АЖ бошқарув раиси Раъно Жўраева ишдан бўшатилган, Жавлонбек Умарходжаев клмпания бошқарув раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter