Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тошкент – Андижон» пуллик йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

«Тошкент – Андижон» пуллик йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш доирасида Жаҳон банки кўмагида янги «Тошкент – Андижон» тезюрар автомагистралини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Узунлиги 314 км бўлган мазкур пуллик йўл лойиҳаси ишга туширилганда пойтахтни Андижон билан боғловчи йўлни босиб ўтиш вақти 5 соатдан 3 соатгача қисқаради. Шунингдек, ушбу йўналишда ЙТҲ даражасининг 40 фоизгача камайиши кутилмоқда.

«Тошкент – Ангрен – Қамчиқ довони» участкасини амалга ошириш юзасидан хусусий шерикни аниқлаш бўйича жорий йилнинг 22 январ куни эълон қилинган тендерга кўплаб етакчи хорижий компаниялар қизиқиш билдирган.

Қайд этилишича, «Тошкент – Андижон» тезюрар автомагистрали 1А тоифасидаги 6 та ҳаракат полосали участка (138 км), 1А тоифасидаги 4 та ҳаракат полосали участка (33 км тоннел қисми) ҳамда узунлиги 6,7 км бўлган жами 10 та туннелдан иборат бўлади.

Лойиҳанинг амалга оширилиши қулай ҳаракатланиш шароитларини таъминлаши, йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириши ва ҳудудлараро логистика жараёнларини сезиларли даражада тезлаштириши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг