Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент ҳавосида яна юқори ифлосланиш кузатилди. Мутахассис сабабларини кўрсатмоқда

Тошкент ҳавосида яна юқори ифлосланиш кузатилди. Мутахассис сабабларини кўрсатмоқда

Тошкент шаҳридаги ҳаво сифатини мониторинг этувчи марказлар шаҳар ҳавосида юқори ифлосланиш кузатилаётганини қайд этди.

Соат маҳаллий вақт билан 9:00 да пойтахтда ҳаво сифати 169 даражани қайд этган. Асосий ифлосланиш PM2.5 заррачасининг ҳаво таркибида ЖССТ белгилаган меъёрдан 18 баробарга кўпайгани билан изоҳланган.

Гидрометеоролог Эркин Абдулаҳатов ҳаво ифлосланишининг манбаларини тушунтиришга ҳаракат қилади.

Унинг тахминларига кўра, 12-14 декабрь кунлари кучли совуқда газ босими пасайиши ҳисобига шаҳардаги иссиқлик марказлари қозонхонасида қўшимча мазут ёқилғисидан фойдаланилган. Олдинлари қозонхоналарда бу каби ёқилғи хизматидан фойдаланилмаган.

Бу каби ёқилғи ресурслари ёқилишидан ажралган ташламалар (тутун) пойтахт ҳавосини қўшимча ифлосланитирган бўлиши мумкин.

«Иккинчидан, ҳозир пойтахтда харакатланаётган автомобиллар метан ёқилғисидан АИ-80 бензинга кенг масштабда ўтган ва бу ҳавога газ ёнганидан кўра кўпроқ ифлос ташламаларни чиқаради.

Учинчидан, об-ҳаво шароити ва шамол йўналишлари омили. Антициклон даврида ҳавода кучли хиралик ҳам «датчик» узатган акснур объектига айланиб, гўёки ифлосланишни бериб юбориши мумкин. Аммо, унинг учун қалин туман ҳодисалари бўлиши керак», – деб ёзади мутахассис.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг