Тошкент шаҳрида мактаб стадионини пуллашга уринган мансабдор қўлга олинди

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари ДХХ, прокуратура ҳамда ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фирибгарлик жинояти устида қўлга тушди.
У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, унга мансабдор танишлари орқали Шайхонтоҳур туманида жойлашган 4 та умумтаълим мактабининг футбол майдонларини аукцион орқали ижарага олиб бериш эвазига 8500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда МТТ раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа ҳолатда эса Қорақалпоғистон Республикасидаги туманлардан бирининг мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, мазкур бўлим бош мутахассиси билан ўзаро тил бириктирган ҳолда, мактабда фаолият юритувчи ўқитувчини тумандаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбари лавозимига тайинланишида ёрдам бериш эвазига ундан 15 млн сўм талаб қилиб, ушбу пул маблағини бош мутахассис орқали олган вақтида ДХХ, ИЖҚКД ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter
Изоҳлар мавжуд эмас