Тошкент вилоятида ноқонуний дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси фош этилди

Тошкент вилоятида тезкор тадбирда сифати кафолатланмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни ноқонуний равишда сақлаб, сотган шахслар қўлга олинди.
Нурафшон шаҳрида фуқаро М.Х. 72 000 дона хорижий «система инфузион» тиббий буюмини 17 900 АҚШ доллари ва 30 млн сўмга сотган пайтда ушланган. Унинг автомашинаси ҳамда Юнусобод туманидаги уйидан 240 млн сўмлик 867 қути дори воситалари ва 72 389 дона тиббий буюм ашёвий далил сифатида олинган.
Чирчиқ шаҳрида эса фуқаро Қ.Б. 11 500 дона «Менавазин» ва «Метралин» дори воситалари ҳамда «система инфузион» тиббий буюмларини сифат ҳужжатларисиз 130 млн сўмга сотаётган пайтда ушланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари бошланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter