Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 2 дона чинор кесиб ташлангани аниқланди

Тошкентда 2 дона чинор кесиб ташлангани аниқланди

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ходимлари томонидан дарахт кесишга оид навбатдаги қонун бузилиши ҳолати аниқланди

Ўрганиш натижасида Юнусобод тумани 7-мавзеси, «Астробод» МФЙ ҳудудида Сирдарё вилояти, Сирдарё шаҳрида фаолият юритувчи мебель ишлаб чиқаришга ихтисослашган МЧЖ раҳбари икки нафар ишчи ёллаб, икки дона чинор дарахтини кестиргани маълум бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сон қарори 4-иловасига асосан, табиатга 204 млн 105 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Тегишли ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора-тадбирларни кўриш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг