Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда аэропорт йўлида қурилаётган кўприк тўсинлари қулаб тушди

Тошкентда аэропорт йўлида қурилаётган кўприк тўсинлари қулаб тушди

Кеча, 2023 йил 12 август куни ижтимоий тармоқларда халқаро аэропортга олиб борувчи йўл устига қурилаётган кўприк тўсинларининг поезд қатнови таъсирида қулаб тушгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкент шаҳар ҳокимияти «Ягона буюртмачи хизмати» ИК буюртмачилигида «Кўприкқурилиш» трести УК томонидан амалга оширилаётган «Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Бобур» кўчасидан Ислом Каримов номидаги «Тошкент халқаро аэропорти»га олиб борувчи ва «Содиқ Толипов» кўчасига чиқиш ва тушишга имкон берувчи йўл ўтказгични замонавий қурилиш стандартлари асосида қайта қуриш» объектида, темир-бетон оралиқ қурилмаларини (балка) кран ёрдамида монтаж қилиш жараёнида, эҳтиётсизлик оқибатида бир-бирига урилиб, 5 дона балка монтаж жойидан тушиб кетган.

«Балкалар асосий йўл эмас, балки вагон депосига тегишли шохобча йўлга тушган бўлиб, поездлар қатновига умуман алоқаси йўқ. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда, текширишлар натижасида қўшимча равишда батафсил маълумот берилади», – дейилади расмий хабарда. https://t.me/uzrailways_uz/4763

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг