Тошкентда чиқиндини тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тарифлари ўзгарди
2024 йил 4 январ куни Тошкент шаҳар ҳокимлигининг “Махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси” ДУК томонидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори тасдиқланди.
Унга кўра, Тошкентда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори қуйидагича:
- Аҳоли учун бир киши бир ойда ҚҚСсиз – 7500 сўм;
- Бюджет, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга (1 м куб учун) – 89 977,57 сўм (ҚҚСсиз);
- Суюқ ва қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун бюджет, юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларга (1 тн учун) – 188 808,96 сўм (ҚҚСсиз);
- Қаттиқ маиший чиқиндиларни “Оҳангарон” чиқинди ташлаш майдонигача НД-310 махсус автомашиналарида (центровоз) олиб чиқиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 78 507,57 сўм (ҚҚСсиз);
- Корхона ва ташкилот қаттиқ маиший чиқиндиларини (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод, ЧҚЮ) пунктларига маиший чиқиндиларини қабул қилиш, утилизация қилиш (зичлаш) ва Оҳангарон полигонига ташиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 116 461,34 сўм (ҚҚСсиз);
- Корхона ва ташкилот қаттиқ маиший чиқиндиларини Оҳангарон полигонига қабул қилиш ва утилизацияси қилиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УК филиали) 1 тн учун – 59 399,61 сўм (ҚҚСсиз);
- Корхона ва ташкилотлардан Оҳангарон полигонига чиқинди қабул қилиш ва кўмиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар (ЧҚЮ ва УҚ филиали) 1 тн учун – 861 112,01 сўм (ҚҚСсиз).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter