Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда электр узатиш тармоғида авария юз берди

Тошкентда электр узатиш тармоғида авария юз берди

Бугун, 3 июль куни соат 14:25да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Авария натижасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент туманининг бир қисмида электр таъминоти узилган.

«Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этилиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда», – дейилади вазирлик хабарида.

Хабар тўлдирилди: Вазирликнинг қўшимча маълумот беришича, электр таъминотидан узилган истеъмолчилар қайта тармоққа уланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг


    Изоҳлар мавжуд эмас