Тошкентда фуқаро 40 млн сўм қалбаки пуллар билан қўлга тушди
Яшнобод туманида қалбаки 40 млн сўмни 18 млн сўмга сотаётган шахс ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент берган маълумотга кўра, ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Ҳ. фуқаро А.Д. га 200 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни 18 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter