Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда фуқаронинг юзини кесиб қочган фуқаро қидирувга берилди

Тошкентда фуқаронинг юзини кесиб қочган фуқаро қидирувга берилди

Тошкент шаҳри Сергели туманидаги автомобил бозорида эркакнинг юзини кесган қашқадарёлик фуқаро қидирувга берилди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 июл куни Сергели туманидаги автомобил бозорида икки эркак ўзаро жанжаллашиб қолган. Оқибатда 1986 йилда туғилган М.Б. қўлдаги пичоқ билан А. исмли фуқаронинг юз қизмини кесиб юборади.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу ҳолат юзасидан 277-модда 2-қисми «в» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда айбланувчи қидирилаётгани маълум қилинди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг