Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ҳавони ифлослантираётган сомсахона жаримага тортилди

Тошкентда ҳавони ифлослантираётган сомсахона жаримага тортилди

Тошкент шаҳрида ҳавони ифлослантираётган сомсахона жаримага тортилди. Бу ҳақда Пойтахт экобошқармаси маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳолат бошқарма инспекторлари томонидан назоратга олиниб, ўрганиш ишлари олиб борилган.

Олиб борилган ўрганишлар натижасида, Чилонзор тумани 3-мавзе, 53-сонли аҳоли яшаш хонадонлари олдида фуқаронинг ҳуқуқбузарлик содир этгани аниқланган ва унга нисбатан Чилонзор тумани экология бўлими давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 95-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима белгиланган.

Маълумот учун, МЖтКнинг 95-моддаси табиий муҳитни тиклаш, табиий захираларни қайта ҳосил қилиш ва табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатиш оқибатларини бартараф этиш чораларини кўрмаганликка доир ҳуқуқбузарликни кўзда тутади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг