Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда икки фирма уй олди-сотдисида 800 кишини чув туширган. ИИВ жабрланганларни қидиряпти

Тошкентда икки фирма уй олди-сотдисида 800 кишини чув туширган. ИИВ жабрланганларни қидиряпти

Тошкент шаҳрида фуқароларга кўп қаватли уйларни шартнома орқали муддатли тўлов асосида сотиш билан шуғулланган «IN-FIN-STROY-INVEST» ва «CREDIT HOUSE» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти иш юритувига олинган.

Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд 263 млн сўм зарар аниқланган.

«Ишга алоқадор 5 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда», – деб ёзади Ғиёсов.

Маълум қилинишича, ҳар икки фирмадан жабрланган фуқаролар учун ҳозирда ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник Рамазон Ашропов бошчилигида тегишли мутахассислар жалб этилган ҳолда Махсус тезкор штаб тузилган. Мурожаатчилар ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти биноси (Тошкент шаҳри Тарас Шевченко кўчаси, 62. тел.: 71 231-31-45) да ҳар куни соат 09-00дан 21-00га қадар қабул қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг