Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» санаси маълум қилинди

Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» санаси маълум қилинди

24 апрел, чоршанба куни Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади. Бу ҳақда экология вазирлиги маълум қилди.

«Бу Президентнинг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисидаги Фармонида кўрсатиб ўтилган», – дейилади хабарда.

Акция доирасида Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва вилоят ижро ҳокимияти органларининг раҳбар ва бошқа ходимлари жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитга зарар етказмайдиган бошқа транспорт воситаларидан фойдаланишади.

Вазирлик жамоатчиликдан «Автомобилсиз кун» лойиҳасига бефарқ бўлмасликни ва экологик тоза транспорт воситасини танлашни сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг