Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотаётганлар қўлга олинди

Тошкентда қалбаки 100 минг долларни сотаётганлар қўлга олинди

ДХХнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида пойтахтнинг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда катта миқдордаги сохта АҚШ доллари савдоси олди олинди.

Хабарда айтилишича, 4 нафар фуқаро 100 минг қалбаки АҚШ долларини 70 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадонидан ҳам 10 950 қалбаки АҚШ доллари расмийлаштириб олинди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) 2-қисми "в" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг