Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Tesla» қасддан ёқиб юборилди

Тошкентда «Tesla» қасддан ёқиб юборилди

Кеча, 17 апрель куни соат 23:51 да Мирзо Улуғбек тумани Яланғоч МФЙда «Tesla» русумли электромобил ёқиб юборилди.

Аниқланишича, ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар йўқ. Қутқарув ҳодимлари дарҳол воқеа жойига етиб келиб ёнғинни ўчирган.

Маълум бўлишича, содир бўлган ёнғинга электромобил эгаси ва уни ёқиб юборган кишининг ўзаро келишмовчилиги сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси («Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш») билан жиноят иши қўзғатилиб, электромобилни ёқиб юборган 37 ёшли фуқаро қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг