Чироқчида «Nexia-2» ёниб кетди

Бугун, 2 июнь куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида «Nexia-2» русумли автомобил ёниб кетди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ёнғин соат 11:57 да рўй берган. Ҳодиса ҳақидаги мурожаат асосида Чироқчи тумани ФВБнинг 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси воқеа жойига соат 12:13 да етиб борган. Қисқа фурсатда ёнғин бартараф этилган.
Ёнғин оқибатда автомашинанинг олд қисми ва салони бутунлай ёниб кетган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter