Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тўполончи ўқувчини урган ўқитувчи жаримага тортилди

Тошкентда тўполончи ўқувчини урган ўқитувчи жаримага тортилди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 240-мактаб ўқитувчиси ўқувчини дўппослагани ҳақида видеохабар тарқалди.

Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи мазкур ҳолатни ўрганиб, айрим тафсилотларини эълон қилди.

Унга кўра, Юнусобод туманидаги 240-сонли умумтаълим мактабида шу йилнинг 15 январ куни тахминан соат 16:00 лар атрофида 5-«Д» синф ўқувчиси М.С. бошланғич таълим фани ўқитувчиси Н.Қ.нинг дарс машғулотига ўтишига халақит қилиб, синфхона эшигини бир неча марта тепган ва тақиллатган.

Оқибатда ўқитувчи Н.Қ. ўқувчига танбеҳ бериб, М.С.ни синф раҳбари олдига олиб борган ва бошига бир маротаба урган.

Ўқувчининг онаси О.Д. эса ўқитувчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят хати билан мурожаат қилган. 2025 йил 13 феврал куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди қарорига кўра, ўқитувчи Қ.Н.га нисбатан МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, жарима жазоси белгиланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг