Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Тошкентда яна бир йўловчи автобусида ёнғин чиқди

Бугун, 28 январ куни соат 10:50 да Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Қушбеги» МФЙ Ш.Руставели кўчасида ҳаракатланиб кетаётган «Merсedes-Benz» русумли ўйловчи ташишга мўлжалланган 9T-йўналишидаги автобусда ёнғин содир бўлган.

ФВБ маълумотига кўра, ҳайдовчи автобуснинг мотор қисмида носозликлар юзага келганлиги учун, йўловчиларни тушириб автосаройга қайтаётган вақтда двигателда ёнғин келиб чиққан.

Шунга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:54 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:58 да бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Абу Сахий» савдо мажмуаси олдида ҳам 147-йўналишда қатновчи йўловчи автобусида ёнғин чиққани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг