Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Буюк Турон» кўприги автоуловлар ҳаракати учун икки ойга ёпилди

Тошкентдаги «Буюк Турон» кўприги автоуловлар ҳаракати учун икки ойга ёпилди

Айни кунларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Темур Малик кўчасида кенгайтириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли автотранспорт воситалари ҳаракати учун йўлнинг айрим қисмлари ёпилди.

Жумладан, жорий йил 20 июн соат 21:00дан бошлаб, 1 августга қадар Темур Малик кўчасининг Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк, «Буюк Турон» кўприги  автоуловлар ҳаракати учун ёпилади.

Автоуловлар ҳаракатида: Буюк Ипак йўлидан ҳаракатланаётган автоуловлар Темур Малик йўли билан айланиб ўтиб, ўз ҳаракатларини давом эттириши мумкин бўлади.  Автоуловларнинг ҳаракатини тартибга келтириш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг