Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг жануби-шарқини марказ билан боғлайдиган экспресс автобус йўлга қўйилади

Тошкентнинг жануби-шарқини марказ билан боғлайдиган экспресс автобус йўлга қўйилади

Тошкентда 11 километрдан ортиқ узунликдаги йўналишда 4 тагина бекатда тўхтаб ўтадиган экспресс автобус йўлга қўйилмоқда.

Мазкур йўналиш Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек қўрғонидан ҳамда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри, Қибрай ва Бўстонлиқ туманларидан пойтахтга кириб келаётган йўловчиларни метрополитен йўналишлари, шунингдек, шаҳар маркази билан тезкор боғлаш мақсадида ташкил этилган.23 ноябрь кунидан бошлаб йўлга қўйилаётган Е-1-сонли экспресс автобус йўналишининг ҳаракати «ТТЗ АШБ»дан Юзработ, Гулсанам, Буюк Ипак йўли, мирзо Улуғбек, Тараққиёт-2 тор кўчалари орқали «Машинасозлар метроси АШБ»га қадар ҳаракатланади.

Автобуснинг тўхташ бекатлари эса 4 тани ташкил қилиб, улар: ТТЗ бозори, Буюк Ипак йўли метроси, Шифокорлар малакасини ошириш институти ва Ашхобод паркларидаги бекатлардир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг