Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентнинг янги ҳокими биринчи бўлиб Ортиқхўжаевнинг ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкентнинг янги ҳокими биринчи бўлиб Ортиқхўжаевнинг ёрдамчисини ишдан бўшатди

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмоновнинг биринчи имзолаган қарори шу кунга қадар собиқ ҳоким Ортиқхўжаевга ёрдамчи бўлиб келган Музаффар Абдураҳмонов билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақида бўлди.

«Тошкент шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси Абдурахманов Музаффар Мирзарахимович билан тузилган меҳнат шартномаси ўз хоҳишига кўра 2023 йил 13 январдан бекор қилинсин», – дейилади қарор матнида.

Шунингндек, ҳокимлик бухгалтериясига М.Абдурахманов билан ишлаган даврлари учун қонунчиликда белгиланган тартибда узил-кесил ҳисоб-китоб қилиш топширилган.

Мазкур қарорга асос сифатида эса Абдурахмановнинг ўз аризаси кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 16 январ куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни ишдан олгани тўғрисида маълум қилган эди. 

Маълумот учун, ҳозирча собиқ ҳоким Ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ҳамда сенаторлик рутбаларини сақлаб турибди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг