Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

10 кунлик танаффусдан сўнг Урганч-Хива йўналишидаги троллейбус қатнови қайта тикланди

10 кунлик танаффусдан сўнг Урганч-Хива йўналишидаги троллейбус қатнови қайта тикланди

Транспорт вазирлиги Урганч–Хива–Урганч йўналишида троллейбуслар яна йўловчиларга хизмат кўрсата бошлаганини маълум қилди. Жорий йилнинг 20 ноябридан Урганч – Хива – Урганч йўналишидаги троллейбуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилганди.

Бунга Хоразм вилояти ҳокимлиги Троллейбус бошқармасига қарашли юқори кучланишли электр симлари ва трансформаторларида тегишли таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб қилиб кўрсатилганди.

Қайд этилишича, 30 ноябрдан Урганч – Хива – Урганч йўналишида троллейбуслар ҳаракати қайта тикланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатиш бошланган.

Вазирлик хабарида мазкур йўналишда 8 та троллейбус тонгги 6:45 дан 18:45 га қадар ҳаракатланиши маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг