Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан ИИБ ходими қамоққа олинди

Вояга етмаган қизнинг номусига теккан ИИБ ходими қамоққа олинди

Фото: Xabar.uz

Ижтимоий тармоқлардаги Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига текканлигига оид хабарлар ўз тасдиғини топмоқда.

Шу мазмундаги хабарни Xabar.uz'нинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органдаги ҳамда жабрланувчига яқин бир-биридан мустақил манбалари ҳам тасдиқлади.

Унга кўра, профилактика инспектори бўлган ИИБ лейтенанти 13 ёшли қизни Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлиларнинг бирига олиб бориб, номусига теккан. Мазкур ҳолат жабрланувчининг қариндошлари шикоятини ўрганиш жараёнида инкор этиб бўлмас далиллар билан аниқлангани айтилмоқда.

Айни пайтда ИИБ ходими тизимдан бўшатилган ва унга нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумондор қамоққа олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг